Театр раҳбарияти

Хайрулла Иноғомов

Хайрулла Иноғомов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг томошабинлар билан ишлаш бўйича директор ўринбосари
 

          Иноғомов Хайрулла Каюмович 27 июль 1964 йилда Тошкент шаҳрида таваллуд топган.

          Мукофотланмаган.

          Маълумоти олий. 1989 йили Тошкент театр ва рассомлик санъати институтини битирган.

           2001 йилдан Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг директор ўринбосари лавозимида ишлаб келади. 1988 Ўзбек давлат драма театрида бош маъмур, 1990 йилдан директор ўринбосари, 1999 йилда директор бўлиб ишлаган.  

             Хайрулла Инагомов ўзининг меҳнатсеварлиги, изланувчанлиги, ўз ишига масъулият билан ёндошиши қолаверса, эл-юрт учун холис ва ҳалол хизмат қилиб келаётганлиги учун халқимиз ва ижод аҳли орасида катта ҳурмат ва эътибор қозониб келмоқда. У театрда иш фаолияти давомида ўзининг серғайратлилиги, ташаббускорлиги ижодий ишларда ҳам ташаббус кўрсатиб, Исфандиёр асари, қўшиқлар матни муаллифи Тўра Мирзо, О.Комилжонов мусиқаси асосидаги муносиб умр йўлдоши танлаш, ҳаётнинг қийинчиликларига дош бериш, энг муҳими оила қуришда янглишмаслик ҳақидаги ахлоқий муаммоллар кўтарилган “Антиқа совчилар” мусиқали комедиясида бош қаҳрамон Иззат ролини ижро этиб келмоқда. Агар бу спектакль 3 йил вақт ичида 275 марта кўрсатилган бўлса, шундан 230 марта бош ролни Х.Иноғомов ижро этиб, унинг ташкилотчилик билан бир қаторда актёрлик қобилияти ҳам мавжуд эканлигини кўрсатди. 

         Бундан ташқари, Хайрулла Иноғомов телесериал ва новеллаларда ҳам роллар ўйнаб келмоқда.

        Унинг республика миқёсида ўтказиладиган Мустақиллик ва “Наврўз” умумхалқ байрамлари ҳамда турли маданий-маърифий учрашувларда фаол иштирок этиб келаётганлигини таъкидлаш жоиз.

         У театр жамоаси аъзолари билан яхши муносабат ўрнатиб, ходимлар ўртасида катта ҳурматга эга бўлди. У кўпчилик билан хушмуомалали раҳбар ва самимий инсон бўлганлиги учун ўзига яраша обрў-эътибор қозонган.