Хор артистлари

Жавоҳир Одилжонов

Жавоҳир Одилжонов

          Одилжонов Жавоҳир Олим ўғли 13 август 1995 йилда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида таваллуд топган. 

         Маълумоти олий. 2019 йилда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг “Мусиқали театр актёрлиги” факултетини тамомлаган. Мазкур театрда 2018 йилдан буён ишлаб келмоқда.

         Жавоҳир Одилжонов театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил роллар ижро этди, жумладан “Ўтган кунлар” асари асосида саҳналаштирилган “Отабек ва Кумушбиби” спектаклида Отабек, “Зўрдан зўр чиқса” спектаклида Ошиқ йигит каби турфа образларни ижро этиб келмоқда.  Айниқса, унинг  “Отабек ва Кумушбиби” спектаклидаОтабек образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги, унинг мураккаб ҳаёт йўлини босиб ўтганлигини ишончи гавдалантирганлиги кўпчиликка маъқул бўлди.