Хор артистлари

Эркинжон Абдиев

Эркинжон Абдиев

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

 Абдиев Эркинжон  4 июль 1992 йилда Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

           Маълумоти олий.  2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали театр актёрлиги факультетини битирган.         

2015-2016 йиллар давомида Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида ишлаган.

Мазкур театрда 2017 йилдан буён ишлаб келмоқда.

        Эркинжон Абдиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб кел моқда. У  “Қобил ила Ҳобил”да фаришта, “Сарвқомат дилбарим”да  ҳайдовчи, “Занжирбанд қорқиз”да ялмоғиз, “Хонума”да Кенто ва яна бир қатор ролларни ижро этиб келмоқда. Шунингдек бошқа спектаклларнинг оммавий саҳналарида банд.