Хор артистлари

Элёр Эсонов

Элёр Эсонов

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

       Эсонов Элёр Тоҳир ўғли 22-май 1992-йилда  Наманган вилояти Учқўрғон туманида таваллуд топган.

         Мукофотланмаган.

         Маълумоти олий. 2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг мусиқали драма факультетини битирган.     

 Мазкур театрда 2015 йилдан буён иккинчи тоифали хор артисти бўлиб ишлаб келмоқда.

          Элёр Эсонов  театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У '' Усмон Носир спектаклида '', да Усмон Носир, '' Сарвиқомат дилбарим ", да Илёс, " Зўрдан зўр чиқса '' да Ошиқ йигит, " Хамса " да Бахром Шох,  “Ялмоғизнинг набираси”да Ҳошимжон, “Хонума”да Гиви, “Асл хазина”да талаба, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Лайли ва Мажнун”да талаба. " ТУМАРИС '' да Рустак баходир ва бошқа спектаклларда ролларни ижро этиб келмоқда.

  Айниқса, унинг " ТУМАРИС '' спектаклидаги Рустак образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди.  Хозирда бошқа спектаклларда хам куплаб ролларни ижро этиб келмоқда.