Хор артистлари

Сурайё Юсупова

Сурайё Юсупова

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Юсупова Сурайё Батировна 2 август 1989 йилда Тошкент вилояти Бекобод шаҳрида таваллуд топган.

Маълумоти олий.

2011 йил Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтини тугатган.

2018 йилдан буён ушбу театрда ишлайди. Юсупова Сурайё театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб келмоқда. У “Олифта”да Рухсора, “Қайчи қудалар”да  Жанна, “Совчига эр топилди” Сона, “Уйғониш”да Гуландон, “Биз соғинган қўшиқлар”да Машраб дуэти ва Офоқой ариясида, “Дилдаги доғ”да Самира, “Тоҳир ва Зуҳра”да канизак, “Сарвқомат дилбарим”да Сурайё, “Ялмоғизнинг найранги”да Қуён каби образларни яратиб келмоқда.

           Актёр шунингдек, телеэкранлар орқали “Оталар сўзи –ақлнинг кўзи”, “Зиё” студияси, “Уйдаги гап” дастурларида самарали ижод этиб келмоқда.