Хор артистлари

Аброр Маллабоев

Аброр Маллабоев

Муқимий номидаги Ўзбекистон  давлат мусиқий театри актёри

 

Маллабоев Аброр Тоҳиржонович 11 июнь 1989 йилда Наманган вилояти Чортоқ туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

       Маълумоти олий. 2011 йили Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг мусиқали драма факультетини битирган.  

Мазкур театрда 2011 йилдан буён ишлаб келмоқда.

        Аброр Маллабоев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У  “Туяқуш-бояқиш”да Бўталоқ, “Алвастилар”да Алвасти, “Ялмоғизнинг набираси”да Олапар, “Гаровдаги муҳаббат”да Йигит, “Антиқа совчилар”да Бахтиёр, “Қизи борнинг-нози бор”да Сарвар, “Африка гўзали”да йигит, “Хонума”да князь, “Меҳр нури”да Эр, “Осмондаги ҳулкарим”да Шуҳрат ва бошқа ўнлаб спектаклларда етакчи ролларни ижро этиб келмоқда.

 Айниқса, унинг “Антиқа совчилар” спектаклидаги Бахтиёр образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги кўпчиликка маъқул бўлди.

Актёр шунингдек, бир қатор телетуркумларда ва телесериалларда самарали ижод қилиб келмоқда.