Хор артистлари

Жамолиддин Валиев

Жамолиддин Валиев

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқий театри актёри

 

Валиев Жамолиддин Салохиддинович 21 сентябрь 1990 йилда Қашқадарё вилояти Китоб туманида таваллуд топган.

Мукофотланмаган.

           Маълумоти олий. 2015 йили Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг  эстрада актёрлиги факультетини битирган.         

Мазкур театрда 2015 йилдан буён ишлаб келмоқда.

          Жамолиддин Валиев театрдаги фаолияти давомида репертуардан жой олган қатор спектаклларда хилма хил образлар яратиб, томошабинлар эътиборига тушган ижодкорлардан бири. У “Асл хазина”да Теша, “Ялмоғизнинг набираси”да Ҳошимжон, “Қобил ва Ҳобил”да Ҳобил ва яна бир қатор ролларни ижро этиб келмоқда.

  Айниқса, унинг “Қобил ва Ҳобил” спектаклидаги Ҳобил образи ўзининг ички кечинмаларга бойлиги билан кўпчиликка маъқул бўлди.