Янгиликлар

Ижодий учрашув ва концерт дастурлари ўтказишмоқда.
23.04.2024
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023йил 25 декабрдаги ПҚ-406-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йилда Маданият вазирлиги тизимидаги давлат театрлари жамоаларининг ҳудудларга гастроль сафарларини ташкил этиш режа-жадвалига мувофиқ бугун, 23 апрель санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъатк ...
Учрашув ва концерт дастурлари ўтказишмоқда.
22.04.2024
   Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолига маданий хизмат кўрсатиш даражасини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2023йил 25 декабрдаги ПҚ-406-сон қарори билан тасдиқланган 2024 йилда Маданият вазирлиги тизимидаги давлат театрлари жамоаларининг ҳудудларга гастроль сафарларини ташкил этиш режа-жадвалига мувофиқ бугун, 22 апрель санасида Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театрининг устоз санъаткорлари ...
Oбодонлаштириш, тозалаш ишлари олиб борилди.
20.04.2024
   Бугун, 20 апрель Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри жамоаси эрта тонгданоқ ҳашар ишларига бел боғлашди. Театримиз ҳудуди бўйлаб ободонлаштириш, тозалаш ишлари олиб борилди.           Батафсил >>>
Маданият ва санъат ходимлари куни!
15.04.2024
   15 апрель — Маданият ва санъат ходимлари куни!   Байрам муборак, дўстларим!    Қўчқор НОРҚОБИЛ   ИНСОННИНГ ҚАЛБ КЎЗИНИ ОЧГУВЧИ ҚУДРАТ  *** Дарахтнинг барқ уриб яшнаган баргларини кўз олдингизга келтиринг-а... Уларнинг темирга айланиб қолишини тассаввур этоласизми? Йўқ, ақл бовар қилмайди!  Санъатни ҳам Ҳаёт Дарахти баргларига қиёсламоқ мумкин. У темирга айланса, та ...

Театр тарихи

1919 йили Туркистон Халқ Комиссарлари Совети Қарорига мувофиқ Карл Маркс номидаги театр труппаси ташкил қилинган ҳамда бу труппа Колизейда (собиқ филармония) жойлаштирилган бўлиб, драматик спектакллар ҳамда мусиқали драма ва комедиялар саҳналаштирилган. Ўтган асрнинг 20-йилларида Тошкент шаҳрининг ўзида учта давлат мусиқали дра ма театри фаолият кўрсатган . Ўзбек Давлат мусиқали театри 1939 йили 14 июлда Республика ўзбек мусиқали комедия театри номи билан ташкил қилинган. Бу театрга Карл Маркс труппаси, Тошкентдаги учта мусиқали драма театрларида ҳамда вилоятлардаги театрларда фаолият кўрсатаётган иқтидорли актёрлар жалб қилинган. Карл Маркс труппасининг режиссёри М. Муҳаммедов саҳналаштирган Ҳамзанинг “Майсаранинг иши” мусиқали комедияси театрнинг илк спектакли ҳисобланади. Майсара ролини Ҳамза номидаги ўзбек давлат академик драма театрининг артисти, Ўзбекистон халқ артисти Мария Кузнецова ижро этган. Спектаклга Карл Маркс труппасидан таклиф қилинган актёрларнинг барчаси янги театрга ишга олинганлар. Бу театрга 1940 йили 11 ноябрда Санъат ишлари бошқармасига қарашли Муқимий номидаги республика ўзбек мусиқали драма ва комедия театрига айлантирилган...